Свернуть поиск
🌷 ҲАР БИР СИНОВ ОРТИДА БИР ГЎЗАЛЛИК БОР 🌷
Инсон ҳаётда баъзан тушунолмаган синовларга дуч келади. Аммо бизга оғир туюлган ҳар бир ҳолат ортида Аллоҳнинг биз билмаган ҳикмати яширин бўлиши мумкин.
Кўнглингиз ғамга тўлса, ўзингизни йўқотманг. Бугунги дард — эртанги сабоқ, бугунги кўз ёши — эртанги қувончнинг бошланиши бўлиши мумкин.
Сабр қилинг, дуодан узилманг, умидингизни сўндирманг.
Чунки тун қанча узун бўлмасин, тонг отмай қолмайди. 🤲🏻🌷
0 комментариев
1 класс
СУҲБAТДОШ
Қанийди учраса шундай бир одам:
Сен ёқа бўлганда у ҳам енг бўлса.
Ёши, мартабаси тенг бўлмаса ҳам,
Aлбатта сен билан кўнгли тенг бўлса.
Қанийди учраса шундайин бир зот,
Гаплашсак жайдари ёронларга хос.
Дейлик: юлдузларда бормикан ҳаёт,
Қайси дармондори қайсимизга мос.
Қанийди учраса шундай суҳбатдош,
Бир-бирин асабин арралашмаса.
Бири кўз бўлганда, бири бўлса қош,
Суҳбатга ғийбат ҳеч аралашмаса.
✍Aбдулла Орипов
0 комментариев
3 класса
загрузка
Показать ещёДополнительная колонка
Правая колонка