Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Ҳаё икки хил бўлади:
- сиз билан одамлар ўртасидаги ҳаё;
- Аллоҳ билан сизнинг орангиздаги ҳаё.
.
Одамлар билан сизнинг орангиздааги ҳаё - қараш ҳалол бўлмаган нарсалардан кўзингизни тўсишингиздир.
Аллоҳ билан сизнинг ўртангиздаги ҳаё - Аллоҳнинг неъматларини билмоғингиз ва сўнгра Унга гуноҳ қилишдан уялишингиздир.
.
Абу Лайс Самарқандий « Олтин ўгитлар»
□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□□
Истиғфор ва дуонинг фазли!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ бир шаҳарга сафар қилдилар. Шаҳар масжиди олдига бориб, унда ухламоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади. Шунда имом: "Ундай бўлса мен масжид ёнида, мана бу қадамларим остида ухлайман" дедилар. Қоровул яна ўрнидан туриб, имомни масжиддан узоқлаштириш учун судрай бошлади. Мана шу пайт бир нонвой ҳолатни кўриб, имомни уйида тунашга таклиф қилди. Уйидалик пайтида имом, нонвойнинг хамир қориш асносида истиғфорни кўп айтаётганини кузатдилар. Шунда имом Аҳмад ундан: "Истиғфорнинг самарасини ҳеч топдингми?", деб сўрадилар. Нонвой: "Нима дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди. Илло битта дуоим берилмади", деди. Имом, у дуо нима экан, деб сўрадилар. У "Аҳмад ибн Ҳанбални кўрайин" деган дуойим, дея жавоб қилди.
Шунда имом Ибн Ҳанбал: "Мана олдингга судраб олиб келиндимку!", дедилар.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев