Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Токи икки улкан жамоа урушмагунича қиёмат қойим бўлмайди. Улар ўртасида шиддатли жанг бўлиб ўтади. Ҳар иккиси битта нарсани даъво қилади. Токи ўзини пайғамбар ҳисобловчи ўттизта ёлғончи дажжол чиқмагунича, илм олиб қўйилмагунича, зилзилалар кўпайиб, замон қисқариб, фитналар зоҳир бўлиб, ҳарж (қатл) кўпайиб кетмагунича қиёмат қойим бўлмайди. Токи орангизда мол дунё тўлиб тошиб, ҳатто мол эгасига закотни оладиган киши(ни топиш) қайғу бўлмагунича қиёмат қойим бўлмайди. Мол эгаси бировга закотини берса, у: «Бунинг менга кераги йўқ», деб айтмагунича, шунингдек, одамлар уй қуришда мусобақага киришиб, қабр ёнидан ўтаётган киши: «Қани эди, унинг ўрнида бўлсам», деб айтмагунича қиёмат қойим бўлмайди. Қуёш ғарбдан бош кўтармагунича қиёмат қойим бўлмайди. Қуёш ғарбдан бош кўтаргач, уни кўриб барча иймон келтиради. Бу илгари иймон келтирмаган ёки иймонида хайряхшилик касб қилмаган кишига иймони фойда бермайдиган пайтдир”»дедилар.
(Бухорий (6704), Муслим (157), Абу Довуд (4255), Ибн Можа (4047) ва Аҳмад (2/417) ривояти).
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
#Ҳадис_467
حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ قَالَ: أَخْبَرَنِى عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ جَبْرٍ قَالَ: سَمِعْتُ أَنَسًا عَنِ النَّبِىِّ — صلى الله عليه وسلم — قَالَ:
« آيَةُ الإِيمَانِ حُبُّ الأَنْصَارِ ، وَآيَةُ النِّفَاقِ بُغْضُ الأَنْصَارِ ».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ансорларни яхши кўриш иймоннинг белгиси, ансорларни ёмон кўриш эса мунофиқликнинг белгисидир" дедилар.
(Саҳиҳул Бухорий Олтин Силсила китобидан)
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
#Ҳадис
Ким биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатлардан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади”, - деганлар.
Имом Муслим ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилсангиз, гуноҳингиз ер билан осмонгача бўлиб кетса ҳам тавба қилсангиз, Аллоҳ таоло кечиради. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сиз гуноҳ қилмаганингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”.
Имом Аҳмад ва Муслим ривоят қилишган.
Шарҳ:
Агар Роббимизнинг муборак Каломига эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп жойларда Ўз бандаларини тавба қилишга ва истиғфор айтишга буюрди. Бирор жойда мутлақ гуноҳ қилмасликка буюрмади. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бизга берган марҳаматидир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларининг тоқати етмайдиган нарсага мукаллаф қилмаган. Мутлақ хато қилмасликка эса инсоннинг тоқати етмайди. Аллоҳ таолонинг бизга бўлган яна бир мехрибончиликларидан бири, гуноҳкор киши учун гуноҳидан покланиши учун нихоятда кўп имкониятлар ва тил учун енгил бўлган калималарни ҳам Ўзи ўргатди. Истиғфорни биз учун нажот калимаси қилди. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Нажот ўзи билан бирга бўлиб туриб ҳалок бўлган кишидан ажабланаман”. “Нажот нима?” деб сўрашди. Али розияллоҳу анҳу: “Истиғфор”, деб жавоб бердилар.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев