Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки Аллоҳга ва Унинг расулига имон келтирса, намозини барпо қилса, рўза тутса, Аллоҳ йўлида ҳижрат қилса ёки туғилган ерида ўтирса, уни жаннатга дохил қилиш Аллоҳнинг зиммасидадир”. Саҳобийлар: “Ё Расулуллоҳ, бу хабарни инсонларга етказайликми?”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатда юзта даража бўлиб, Аллоҳ уларни Ўз йўлида жидду жаҳд қилганлар учун тайёрлаб қўйган. Ҳар бир даражанинг ўртаси ер ва осмон оралиғичадир. Қачон Аллоҳдан жаннатни сўрасангиз, Фирдавс жаннатини сўранглар. Чунки у жаннатнинг ўртаси ва олийсидир. Унинг устида Аллоҳнинг Арши бўлиб, Фирдавсдан жаннат булоқлари отилиб чиқиб туради”
(Имом Бухорий ривояти).
#Ҳадис_469
حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ قَالَ: أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ عَنِ الزُّهْرِىِّ قَالَ: أَخْبَرَنِى أَبُو إِدْرِيسَ عَائِذُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ أَنَّ عُبَادَةَ بْنَ الصَّامِتِ — رضى الله عنه —
وَكَانَ شَهِدَ بَدْرًا ، وَهُوَ أَحَدُ النُّقَبَاءِ لَيْلَةَ الْعَقَبَةِ — أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — قَالَ وَحَوْلَهُ عِصَابَةٌ مِنْ أَصْحَابِهِ : « بَايِعُونِى عَلَى أَنْ لاَ تُشْرِكُوا بِاللَّهِ شَيْئًا ، وَلاَ تَسْرِقُوا ، وَلاَ تَزْنُوا ، وَلاَ تَقْتُلُوا أَوْلاَدَكُمْ ، وَلاَ تَأْتُوا بِبُهْتَانٍ تَفْتَرُونَهُ بَيْنَ أَيْدِيكُمْ وَأَرْجُلِكُمْ ، وَلاَ تَعْصُوا فِى مَعْرُوفٍ ، فَمَنْ وَفَى مِنْكُمْ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ ، وَمَنْ أَصَابَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا فَعُوقِبَ فِى الدُّنْيَا فَهُوَ كَفَّارَةٌ لَهُ ، وَمَنْ أَصَابَ مِنْ ذَلِكَ شَيْئًا ثُمَّ سَتَرَهُ اللَّهُ ، فَهُوَ إِلَى اللَّهِ إِنْ شَاءَ عَفَا عَنْهُ ، وَإِنْ شَاءَ عَاقَبَهُ » . فَبَايَعْنَاهُ عَلَى ذَلِكَ .
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу - у Бадрда иштирок этган, Ақаба тунида нақибларнинг [1] бири бўлган - айтади:
Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам атрофларида асҳобларидан бир жамоа турганида:
"Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларингизни ўлдирмаслик, қўл - оёқларингиз орасидан бўҳтон уйдирмасликка [2] ва маъруф ишда осий бўлмасликка менга байъат беринг. Сизлардан ким шуларга вафо қилса, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким ўшалардан бирор нарсани қилиб қўйиб, дунёда жазога тортилса, бу унга каффоратдир. Ким ўшалардан бирор нарсани қилиб қўйса-ю, сўнгра Аллоҳ уни яширган бўлса, бу Аллоҳга ҳаволадир: ҳоҳласа уни афв қилади, ҳоҳласа жазолайди" дедилар. У зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ана шунга байъат қилдик.
(Саҳиҳул Бухорий Олтин Силсила китобидан)
[1] Нақиб - груҳга раис бўлиб, унинг номидан гапирувчи шахс, оқсоқол.
[2] "қўл - оёқларингиз орасидан бўҳтон уйдирмаслик" деганда зинодан орттирган боласини эрига "Сендан бўлган", деб айтмаслик назарда тутилади. Исломдан аввал бундай ҳодисалар учраб турар эди.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев