Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
"Дунёда менга учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшилик қилиш;
2. Аёллар;
3. Кўзимнинг қувончи намозда бўлиши".
Шу гапни айтганларида, ҳузурларида саҳобалар ўлтирган эдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Рост гапирдингиз, эй Расулуллоҳ. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Расулуллоҳнинг юзларига қараш;
2. Молимни Расулуллоҳга инфоқ қилиш;
3. Қизимнинг Расулуллоҳнинг қўл остиларида, яъни никоҳларида бўлиши".
Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Абу Бакр. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшиликка буюриш;
2. Ёмонликдан қайтариш;
3. Ахлоқ кийимини кийиш".
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Умар. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Очларни тўйдириш;
2. Яланғочларни кийинтириш;
3. Қуръон тиловат қилиш".
Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Усмон. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Меҳмонга хизмат қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Қилич билан урушиш".
Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб: "Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитиб, мени ҳам юборди. Ва агар дунё аҳлидан бўлганимда, нимани яхши кўришимни сўрашингизни буюрди", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Агар дунё аҳлидан бўлганингизда, нималарни яхши кўрар эдингиз" деб сўрадилар.
Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"1. Адашганларни тўғри йўлга иршод қилиш;
2. Қаноат қилувчи ғарибларга ҳамроҳ бўлиш;
3. Қийналганларга ёрдам бериш", деб айтдилар.
Ва яна айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла бандаларида учта хислат бўлишини яхши кўради:
1. Бор имкониятини ишга солиш;
2. Надомат қилаётганда йиғлаш;
3. Йўқчиликда сабр қилиш".
"Фазоилул аъмол" китобидан
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
🌱🌹Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга намозида қайт, бурун қонаш, қусқи ёки мазий етса, чиқиб, таҳорат қилиб келсин ва гапирмаган бўлса, келган жойидан давом эттирсин», дедилар».
Ибн Можо ривоят қилган.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қусдилар ва таҳорат қилдилар».
Термизий ривоят қилган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари хуфтонга интизор бўлиб ўтирардилар, ҳатто (мудроқ босганидан) бошлари эгилиб кетарди. Сўнг намоз ўқирдилар. Таҳорат қилмасдилар».
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сажда қилган ҳолида ухлаган кимсага таҳорат қилиш йўқ...» дедилар».
Имом Аҳмад ва Абу Яъло ривоят қилишган.
Таҳоратни кетказмайдиган нарсалар:
1. Ўз жойида оқмай туриб қолган қон.
2. Гўшт узилиб тушса-ю, қон оқмаса.
3. Жароҳатдан, қулоқдан ёки бурундан чиққан қурт.
4. Закарни ушлаш.
5. Аёл кишининг баданини ушлаш.
6. Оғзини тўлдирмаган қайт.
7. Балғам, агар кўп миқдорда бўлса ҳам.
8. Ўтириб ухлаётган кишининг у ёқ-бу ёққа мойил бўлиши.
9. Яхшилаб ўтириб олиб ухлаш.
10. Намоз ўқиб туриб ухлаб қолиш.
«Кифоя, 1-жуз» китобидан.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев