Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
------
Ҳар бир мусулмон ундан узоқ туриши керак бўлган иллатлардан бири кибрдир. Кибр — бу ҳақни тан олмаслик ва одамларни менсимаслик дегани. Бу ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар: «Кимнинг қалбида бир зарра мисқолича кибр бўлса, жаннатга кирмайди», дедилар. Бир киши: «Ахир одам кийимининг, пойабзалининг чиройли бўлишини хоҳлайди-ку?!», деди. Айтдиларки: «Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Кибр эса ҳақдан норози бўлиш ва одамларни менсимасликдир». Кибрнинг маъноси хусусида катта кетиш, ўзини юқори тутиш, керилиш, манманлик, димоғдорлик каби сўзлар айтилган.
Кибрнинг даражаларидан бири Аллоҳга бўлади, яъни Аллоҳга бандалик қилишдан бўйин тортиб, ўзини илоҳ деб ҳисоблайди (Фиръавн ва Намруд каби). Яна бир кўриниши — Муҳаммад алайҳиссалом ва у киши олиб келган ҳақ Исломни қабул қилмаслик, инкор этиш, ҳаётимизни тартибга соладиган аҳкомларни қабул қилмаслик, Аллоҳнинг буйруқ ва қайтаришларига бўйсунмасликдир.
Одамларни менсимасликда эса, баъзи инсонларга бойлик, мансаб, гўзаллик, куч-қувват, илм каби нарсаларни Аллоҳ бошқалардан кўра сал кўпроқ бериб қўйган бўлса, шу неъматларда ўзидан пастроқ ҳолатдаги одамларни менсимайди, керилади, кибрланади. Ҳой, кибрли инсон, Аллоҳнинг мана бу сўзларига қулоқ сол! Аллоҳ «Исро» сурасининг 37-оятида бундай дейди: «Ер юзида кибр-ҳаво билан юрма! Албатта, сен оёқларинг билан ерни тешолмайсан ва баландликда тоғларга ета олмайсан».
Кибр шу даражада оғир гуноҳи кабирадирким, унинг ҳукми ҳаромдир. Бунга далил — Бухорий ва Муслимнинг Ҳориса ибн Ваҳб Хузоий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар: «Жаннат аҳли кимлар эканини айтайми? Улар ўзини кичик олувчи, Аллоҳ номига қасам ичса, уни албатта оқловчи, камтар инсонлардир. Сизларга дўзах аҳли кимлар эканини айтайми? Улар ҳар бир қўпол, дағал, мутакаббирлардир».
Мутакаббир жаҳаннамдаги аламли оловлардан, йўғонлиги туянинг бўйни каби йўғон илонлардан, қайноқ сув ичирилиши каби азоблардан сақланиши учун дарҳол тавба қилиши, қайтиши керак. Кибр каби иллатнинг давоси — Яратган Роббисини таниш, бутун куч-қудрат фақат Уники, азизлик Уники, кибриё Уники (Уникигагина хос) эканлигини англаш ҳамда ўзининг эса ожиз, ҳақир банда эканлигини англаш билан бўлади.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев