Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
-------- --------
Аллоҳ таоло тақвони ризқ келтирувчи ва уни зиёда этувчи сабаблардан қилди. Қуръони каримда:
“Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”
(Талоқ, 1-2), дейилган.
Аллоҳдан қўрққан ва барча ҳолатларда унинг розилигини кўзлаган кишига Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот беради. Унга ҳар бир машаққат ва қийинчиликдан қутулиш йўлини қилиши, билмаган ва ўйламаган жойдан ризқ келтириши ана ўша мукофотлар жумласидандир.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди:
“Ким Аллоҳ буюрган нарсаларда тақво қилса ва қайтарган нарсаларни тарк этса, унинг ишларида чиқиш йўлини беради, ўйламаган жойидан ризқлантиради, яъни кутмаган жойидан ризқи келади”.
"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.
#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳ таоло айтди: «Эй Одам фарзанди, раҳматимдан умидвор бўлар экансан, сен тарафингдан содир бўлган нарсаларни кечираман ва ҳеч парво қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар гуноҳларинг осмонга етса-да, сўнг мендан мағфират сўрасанг, сени мағфират қиламан ва ҳеч парво қилмайман. Эй Одам фарзанди, агар сен Менга ер қобиғича хато билан келсанг, сўнг Менга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолингда йўлиқсанг, сенга ер қобиғича мағфират билан пешвоз чиқаман».
Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Надомат тавбадир»
Имом Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гуноҳдан тавба қилувчи киши гуноҳи йўқ кишига ўхшайди. Гуноҳига истиғфор айтиб, ўша гуноҳни яна давом эттирувчи Раббисини масхара қилган кишига ўхшайди»
Имом Байҳақий ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир»
Ибн Можа ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”. Бу калималар Қиёмат куни олдингиздан, орқангиздан ҳимоя қилувчи ва абадий қоладиган солиҳ амаллардир»
Имом Насоий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади"
Имом Термизий ривояти
(Жобир(р.а).дан)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев