Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
------------
Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги кина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.
ФОТИХА СУРАСИДА ЯШИРИНГАН СИР.
_____
Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
"Жаброил (а.c.) менга дедики: "Аллоҳ Таъала сенга салом йўллади ва дедики:
"Бандам Менинг қаршимда намозга туриб, "Аллоҳу Акбар (Аллоҳ улуғ)" деганида у билан ўртамда бўлган пардани кўтараман".
Банда "Алҳамду (Ҳамд бўлсин)" деганида Аллоҳ Таъала "Ҳамд кимга хос?"- деб сўрайди, банда ҳам "Лиллаҳи (Аллоҳга хос)" деб жавоб беради.
Аллоҳ Таъала: "Аллоҳ кимдир?" деб сўраса банда "Роббил ъаламин (бутун оламларнинг Роббиси) " дейди.
Аллоҳ "Оламлар Роббиси ким?" деб сўрайди, банда "Ар Роҳманир Роҳим (Роҳман ва Раҳимли) " дейди.
Аллоҳ "Роҳман ва Раҳим ким?" деб сўрайди, банда "Малики явмид дин (Жазо кунининг подшоҳи)"- дейди.
Аллоҳ: "Эй, бандам, Жазо кунининг подшоҳи Менман" дейди, банда "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин (Фақат Сенгагина сиғинамиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз)" дейди.
Шунда Аллоҳ "Эй, бандан, модомики фақат Менга сиғиниб, фақат Мендан ёрдам сўрар экансан истаганингни сўра, сенга бераман"- дейди.
Банда "Иҳдина (бизни ҳидоят қил)"- дейди.
Шунда Аллоҳ: "Қайси йўлга бошлай?"- дейди. Банда: "Сиротол мустақим (тўғри йўлга)" дегач Аллоҳ "Қайси йўлни хоҳлаяпсан?" - дейди. Банда "Сиротол лазина анъамта ъалайҳим (уларга неъмат қилиб берган йўлингга)" - дейди.
Шунда Аллоҳ Таъала: "Эй, фаришталарим! Сиз ҳам гувоҳ бўлингки, бу бандамни уларга неъмат қилиб берган бандаларим - пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилдим"- деб марҳамат қилади.
Банда "Гойрил мағдуби ъалайҳим ва ладдоооллин (ғазабга учраганлар ва адашганлар йўлига бошламагин)" деганида Аллоҳ Таъала яна фаришталарга марҳамат қиладики: "Гувоҳ бўлингларки, Мен бу бандамни неъмат берилганлардан қилдим, ғазабга учраганлар ва адашганлардан қилмадим".
Банда "Амин" дейиши билан у билан бирга барча фаришталар ҳам "Амин" дейдилар.."

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев