Свернуть поиск
Самарқандда ўқитувчиларнинг 34,8 фоизи малака тоифасига эга эмас
Самарқанд вилоятида 62 мингдан зиёд ўқитувчи фаолият юритади. Ўтган ўқув йилида аттестациядан ўтган педагогларнинг қарийб 47 фоизи етарли балл тўплай олмаган.Вилоят мактабларида 6 мингдан зиёд чет тили ўқитувчиси ишлайди, аммо уларнинг 77 фоизигина миллий ёки халқаро сертификатга эга. Демак, деярли ҳар тўртинчи чет тили ўқитувчисида тегишли сертификат йўқ.
Таълим тизими раҳбариятига 2026/2027 ўқув йили якунига қадар ушбу кўрсаткичларни яхшилаш вазифаси қўйилди.
- Класс
Украина собиқ мудофаа вазири: коррупция билан урушни самарали тугатиб бўлмайди
Михаил Федоров Украинада «тизимли бошқарув инқирози» юзага келганини билдириб, давлат институтларини қайта ташкил этиш ва янги кадрларни жалб қилиш зарурлигини айтди.Унинг фикрича, амалдаги бошқарув тизими ва коррупция даражаси урушни самарали якунлаш ҳамда мамлакатни тиклаш учун зарур пойдевор яратишга имкон бермаяпти.
Федоров янги раҳбарлар коррупцияга муросасиз бўлиши ва мустақил институтларни қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у хавфсиз ва шаффоф сайловлар ўтказиш учун зарур механизмларни олдиндан тайёрлашга чақирди.
- Класс
Гулистонда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган
Гулистон шаҳридаги «M. K.» МЧЖга тегишли нотурар бинода электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилгани аниқланди.Бунинг оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 112 млн сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат Бош прокуратура штаби томонидан ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
- Класс
Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди
Озарбайжон президентини «Тошкент-Ҳумо» аэропортида Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.
Учрашувлар якунида қатор битимлар имзоланиши, янги иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар ишга туширилиши кутилмоқда.
Сурхондарёда 3 кгдан ортиқ наркотик мусодара қилинди
Денов туманида икки ҳолатда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Хусусан, бир фуқаронинг хонадондан 1 кг 7 гр опий ва 998 гр гашиш топилган.Яна бир ҳолатда икки киши 491 гр гашишни 85 млн сўмга сотаётганда ушланган. Термизда эса Афғонистон фуқароси 506 гр опийни $2,5 минг сотаётганда қўлга олинган.
Ҳар учала ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
- Класс
Путин: Киев Россиянинг жавоб зарбаларини ўзи келтириб чиқарди
Россия президенти Владимир Путин Украина Россия ҳудудидаги фуқаролик объектларига зарба беришни бошлагани Москва томонидан жавоб чоралари кўрилишига олиб келганини билдирди.Путиннинг айтишича, Россия қўшинлари барча йўналишларда олдинга силжимоқда ва ҳаракат суръатини оширмоқда. У Киев ва унинг Ғарбдаги тарафдорлари Россия устидан ҳарбий устунликка эриша олмаганини таъкидлади.
Россия президенти Москва Украина билан тинчлик ҳақида фақат ердаги воқеликни ҳисобга олган ҳолда мулоқот қилишга тайёрлигини ҳам айтди.
- Класс
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо 10 йилда 26 баробар ошди
Жорий йилнинг биринчи ярмида икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 30 фоизга ўсди. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов IV Ўзбекистон — Озарбайжон ҳудудлараро форумида маълум қилди.Ҳозир Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида қарийб 260 та, Озарбайжонда эса Ўзбекистон капитали иштирокида 130 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.
Томонлар умумий қиймати қарийб 10 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини шакллантирган. Ўзбекистон — Озарбайжон инвестиция компанияси 500 млн долларлик 8 та лойиҳани маъқуллаган, яна 7 та лойиҳа кўриб чиқилмоқда.
- Класс
Самарқанд трассаларида тозаликни сақлаш чоралари кучайтирилмоқда
Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 трассаси бўйларига қарийб 100 та шундай қути қўйилди.Нарпай туманидаги М-37 магистрали бўйлаб ҳам 60 дан ортиқ катта баклажка кўринишидаги чиқинди қутилари ўрнатилди.
Вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси вакили Шерали Искандаровнинг айтишича, қутилар йўлнинг икки томонига 500 метрдан 1 километргача оралиқда ўрнатилади. Кейинчалик уларни вилоятнинг барча трассалари бўйлаб жойлаштириш режалаштирилган.
ЕОИИда лок-бўёқлар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент қабул қилинди
Ушбу ҳужжат барча турдаги локлар, бўёқлар, шпатлевкалар ва ёғоч қопламалари учун хавфсизлик ва маркировка стандартларини белгилайди.ЕОИИ ҳудудида сотилаётган ушбу турдаги маҳсулотлар хавфсизлик паспортига эга бўлиши керак. Унда уларнинг таркибидаги хавфли моддалар, жумладан, қўрғошин миқдори кўрсатилиши керак.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар бўёқнинг фойдаланиш мақсадини (масалан, "фақат ташқи фойдаланиш учун") ва барча зарур хавфсизлик чораларини аниқ кўрсатишлари шарт.
Ушбу техник регламент 2028 йил 1 январдан кучга киради.
Бу ҳақида ЕОИИ Техник тартибга солиш ва аккредитация департаменти директори ўринбосари Евге
01:25
- Класс
“Бу билимларни ўз ишимда албатта қўллайман”: Москвада навбатдаги SputnikPro бўлиб ўтди
“Зубовскийда SputnikPro” – МДҲ мамлакатлари журналистлари учун яқин хорижий ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги мультимедиа марказлари дирекциясининг лойиҳаси. 2023 йилдан буён унда 11 та мамлакатдан 168 нафар журналист иштирок этди.Беш кун давомида – 17 августдан 21 августгача – агентликнинг етакчи ходимлари маъруза қилишди ва замонавий медиа саноатининг асосий йўналишлари бўйича маҳорат дарсларини ўтишди. Улар, жумладан, замонавий радионинг ички томони, янгиликларни ёзиш жараёни ҳамда ҳарбий мухбир ишларига бағишланди.
загрузка
Показать ещёПравая колонка