Свернуть поиск
добавлена сегодня в 11:58
Сурхондарёда 3 кгдан ортиқ наркотик мусодара қилинди
Денов туманида икки ҳолатда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Хусусан, бир фуқаронинг хонадондан 1 кг 7 гр опий ва 998 гр гашиш топилган.Яна бир ҳолатда икки киши 491 гр гашишни 85 млн сўмга сотаётганда ушланган. Термизда эса Афғонистон фуқароси 506 гр опийни $2,5 минг сотаётганда қўлга олинган.
Ҳар учала ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
- Класс!0
добавлена сегодня в 10:00
Путин: Киев Россиянинг жавоб зарбаларини ўзи келтириб чиқарди
Россия президенти Владимир Путин Украина Россия ҳудудидаги фуқаролик объектларига зарба беришни бошлагани Москва томонидан жавоб чоралари кўрилишига олиб келганини билдирди.Путиннинг айтишича, Россия қўшинлари барча йўналишларда олдинга силжимоқда ва ҳаракат суръатини оширмоқда. У Киев ва унинг Ғарбдаги тарафдорлари Россия устидан ҳарбий устунликка эриша олмаганини таъкидлади.
Россия президенти Москва Украина билан тинчлик ҳақида фақат ердаги воқеликни ҳисобга олган ҳолда мулоқот қилишга тайёрлигини ҳам айтди.
- Класс!0
добавлена сегодня в 09:00
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо 10 йилда 26 баробар ошди
Жорий йилнинг биринчи ярмида икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 30 фоизга ўсди. Бу ҳақда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов IV Ўзбекистон — Озарбайжон ҳудудлараро форумида маълум қилди.Ҳозир Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида қарийб 260 та, Озарбайжонда эса Ўзбекистон капитали иштирокида 130 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.
Томонлар умумий қиймати қарийб 10 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини шакллантирган. Ўзбекистон — Озарбайжон инвестиция компанияси 500 млн долларлик 8 та лойиҳани маъқуллаган, яна 7 та лойиҳа кўриб чиқилмоқда.
- Класс!0
добавлена сегодня в 08:00
Самарқанд трассаларида тозаликни сақлаш чоралари кучайтирилмоқда
Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 трассаси бўйларига қарийб 100 та шундай қути қўйилди.Нарпай туманидаги М-37 магистрали бўйлаб ҳам 60 дан ортиқ катта баклажка кўринишидаги чиқинди қутилари ўрнатилди.
Вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси вакили Шерали Искандаровнинг айтишича, қутилар йўлнинг икки томонига 500 метрдан 1 километргача оралиқда ўрнатилади. Кейинчалик уларни вилоятнинг барча трассалари бўйлаб жойлаштириш режалаштирилган.
- Класс!2
добавлена вчера в 17:31
ЕОИИда лок-бўёқлар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент қабул қилинди
Ушбу ҳужжат барча турдаги локлар, бўёқлар, шпатлевкалар ва ёғоч қопламалари учун хавфсизлик ва маркировка стандартларини белгилайди.ЕОИИ ҳудудида сотилаётган ушбу турдаги маҳсулотлар хавфсизлик паспортига эга бўлиши керак. Унда уларнинг таркибидаги хавфли моддалар, жумладан, қўрғошин миқдори кўрсатилиши керак.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар бўёқнинг фойдаланиш мақсадини (масалан, "фақат ташқи фойдаланиш учун") ва барча зарур хавфсизлик чораларини аниқ кўрсатишлари шарт.
Ушбу техник регламент 2028 йил 1 январдан кучга киради.
Бу ҳақида ЕОИИ Техник тартибга солиш ва аккредитация департаменти директори ўринбосари Евге
- Класс!0
добавлена вчера в 16:51
“Бу билимларни ўз ишимда албатта қўллайман”: Москвада навбатдаги SputnikPro бўлиб ўтди
“Зубовскийда SputnikPro” – МДҲ мамлакатлари журналистлари учун яқин хорижий ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги мультимедиа марказлари дирекциясининг лойиҳаси. 2023 йилдан буён унда 11 та мамлакатдан 168 нафар журналист иштирок этди.Беш кун давомида – 17 августдан 21 августгача – агентликнинг етакчи ходимлари маъруза қилишди ва замонавий медиа саноатининг асосий йўналишлари бўйича маҳорат дарсларини ўтишди. Улар, жумладан, замонавий радионинг ички томони, янгиликларни ёзиш жараёни ҳамда ҳарбий мухбир ишларига бағишланди.
- Класс!1
добавлена вчера в 15:37
МОҚнинг собиқ раҳбари Собир Рўзиев 73 ёшда вафот этди
Собир Рўзиев Москва-1980 Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, жаҳон чемпионатларининг икки карра олтин, шунингдек, кумуш ва бронза медаллари соҳиби эди.У Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ҳам раҳбарлик қилган ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.
- Класс!0
добавлена вчера в 14:35
Бизга келишлари, ишлашлари ва таълим олишларидан ғоят манфаатдормиз — Мордовия раҳбари
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Артём Здунов минтақада кўплаб Ўзбекистон фуқаролари ишлаётгани, улар муносиб маош олаётгани, айримлари эса шу билан бирга янги мутахассисликни эгаллаётганини айтиб ўтди.“Биз таълим вазирлигида бу ерда рус тилини ўргатиш, бошланғич билимларни бериш бўйича қандайдир курслар ташкил этишимиз мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик. Ўшанда бу шунчаки пул ишлаш, оилани боқиш учунгина меҳнат миграцияси эмас, балки касбий ва мансабий ўсишга йўналтирилган миграция бўлади”, — деди у.
- Класс!0
добавлена вчера в 13:25
Россия кучлари ҳафта давомида 11та аҳоли пунктини озод қилди
Жума куни “Шарқ” кучлар гуруҳи бўлинмалари Запорожье вилоятидаги Зеленое қишлоғини озод қилди.15 августдан 21 августгача Россия Қуролли Кучлари узоқ масофали учувчисиз аппаратлар ва аниқ бошқариладиган қуроллар ёрдамида 9та кенг кўламли гуруҳли зарбалар берди.
Зарбалар Украина ҳарбий саноати объектлари, логистика марказлари, ёқилғи, энергетика ва транспорт инфратузилмаси объектлари, ҳамда УҚК кучлари ва хорижий ёлланма аскарлар учун вақтинчалик жойлаштириш жойларига берилди.
Украина денгиз флотининг иккита патруль кемаси, УҚК учун юк ташиган 12 та денгиз кемаси, жумладан, 10 та юк ташувчи ва иккита танкер шикастланди.
- Класс!0
добавлена вчера в 12:29
Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ватандошларга ёрдам беришга тайёр.
Агар сиз бирон-бир қийин вазиятга тушиб қолсангиз, ватанга қайтиш учун ёрдамга муҳтож бўлсангиз ёки яқинларингиздан бирига бундай ёрдам керак бўлса, кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Бу Ўзбекистон Миграция агентлигининг бўлимлари бўлиб, улар мурожаатларни дам олиш кунларисиз қабул қилади.- Класс!5
добавлена вчера в 10:49
Сурхондарё вилоятида уч килограммга яқин гиёҳванд модда мусодара қилинди.
Денов туманида илгари гиёҳванд моддалар савдоси учун судланган эркакдан 1 килограммдан ортиқ афюн ва 998 грамм гашиш топилган, улар кейинчалик сотиш учун сақлангани аниқланган.Яна бир ҳолатда тумандаги муқаддам судланган икки нафар фуқаро 491 грамм гашишни 85 млн сўмга сотаётган вақтида ушланди.
Термизда яна бир гумонланувчи 506 грамм опийни 2,5 минг долларга сотаётган вақтда қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, у ўз танасидан "тирик контейнер" сифатида фойдаланиб, гиёҳванд моддаларни қўшни давлатдан яширинча олиб келган.
Ҳар учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари о
- Класс!1
добавлена вчера в 10:48
Ўзбекистонда Ил-114-300 самолётининг синовлари якунланди.
Бухорода Бирлашган авиасозлик корпорацияси (Ростех таркибига киради) "Ил" АЖ мутахассислари жазирама иссиқда 22 та синов парвозини амалга оширди. Шу вақт ичида самолёт осмонда 30 соатдан ортиқ вақт ўтказди ва махсус яратилган мураккаб шароитларда тормозлар текширилди.Жорий йилнинг ёзида самолёт Россия авиация маъмуриятидан серияли ишлаб чиқариш учун рухсат олди. Ҳозирда Москва вилоятидаги заводда учта серияли самолёт яратилмоқда.
02:08
- Класс!1
добавлена вчера в 08:35
“Икки соат 20 дақиқадек ўтиб кетди”: Ўзбекистонлик талаба SputnikPRO маҳорат дарси ҳақида
Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетининг тўртинчи курс талабаси Севара Оролова Москвада SputnikPRO таълим дастурида иштирок этди."Менда олдин Россия ва ушбу лойиҳа ҳақида стереотиплар ва қўрқувлар бор эди. Яхшиямки, улар тасдиқланмади. Бу ерда ҳамма нарса жуда қулай, ҳамма нарса ажойиб, улар биз учун ҳамма нарсани тайёрлаб қўйишди", деб таъкидлади Севара.
Барча маърузалар ва амалий машғулотлар жуда қизиқ ва фойдали бўлганини, айниқса виртуал студияда ишлаш, сунъий интеллект ёрдамида медиа контент яратиш бўйича машғулотларни жуда қизиқарли бўлганини таъкидлади.
- Класс!1
добавлена 21 августа в 18:15
Ядровий қурол ташиш учун яратилган ракета СССРга коинотни забт этишда қўл келган эди
Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг СССР ва АҚШ орасида авж олган ядровий қурол пойгаси вақтида АҚШ ўзининг узоқ масофага учувчи "B-2" самолётларига ишонган бўлса, СССР — дунёнинг исталган нуқтасига етиб борувчи ракета ясашга киришади.Ана шундай ракетанинг биринчи муваффақиятли парвози 1957 йилнинг 21 августида бўлиб ўтади. Бойқўнғирдан учирилган “Р-7” номли ракета Камчаткага етиб боради (8000км).
Кейинчалик, у коинотни забт этишда фойдаланилган “Восток” ва “Союз” космик кемаларининг асосий ташувчисига айланди.
Батафсил видеолавҳамизда танишинг.
- Класс!1
добавлена 21 августа в 18:00
Тошкентдаги Рус уйида Россия Давлат байроғи куни нишонланди
Тадбир "Ватан ранглари" акцияси доирасида ташкил этилиб, унда 10–11-синфларда таҳсил олаётган мактаб ўқувчилари иштирок этди, деб хабар берди Sputnik мухбири."Умуман олганда, бу жуда муҳим воқеа эди, чунки биз Россия байроғи, Россия триколори, унинг узоқ тарихи, уни ким яратгани, ким ўйлаб топгани ҳақида кўп янги маълумотларни билдик", деди Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская.
02:02
- Класс!1
добавлена 21 августа в 17:20
Кремль Зеленскийнинг “Қизалоқ ва Маймоқ” мультфильмига қарши санкцияларига муносабат билдирди
Дмитрий Песков “Қизалоқ ва Маймоқ” каби мультсериаллар ўзининг самимийлиги ва инсонийлиги сабаб бутун дунёда машҳур бўлганини айтди.Унинг сўзларига кўра, Украинанинг мультфильмларга қарши ҳам кураш бошлагани Киев режимининг “асл башарасини” кўрсатади.
- Класс!0
добавлена 21 августа в 16:30
Россия 9та мамлакатда, жумладан Ўзбекистонда 28 та энергия блоки қурмоқда — Лихачев
Росатом раҳбари Путин билан учрашувда Жиззах вилоятида қурилаётган атом электр станциясида 2026 йил июнь ойида биринчи бетон қуйишнинг аҳамиятини таъкидлади.У шунингдек, бу глобал миқёсда ноёб лойиҳа эканлигини таъкидлади — илк бор битта майдонда иккита кичик ва иккита гигаваттли (катта) реакторларга эга комбинацияланган циклли атом электр станцияси қурилмоқда.
- Класс!1
добавлена 21 августа в 16:26
Тошкентдаги бозорлар сотувга чиқарилади, аммо уларнинг ҳеч бири ёпилмайди.
35 та давлат бозорлари ва савдо мажмуалари инвесторларга қатъий шартлар билан таклиф этилади: замонавий савдо расталарини қуриш ва уларни давлатга ўтказиш, мавжуд тадбиркорларнинг иш ўринларини сақлаб қолиш ва етарли тўхташ жойларини яратиш.Инвестор янги дўконлар ва кўнгилочар масканларни фақат самарасиз фойдаланилаётган майдонларда қуриши мумкин, бозорнинг ўзи эса дахлсиз қолади.
Мўлжал - Тошкентдаги Экобозор тажрибаси, шунингдек, Роттердамдаги Марктҳа ва Лиссабондаги Time Out Market, бу ерда тарихий бозорлар ўз муҳитини сақлаб қолган бўлса-да, шаҳарнинг энг гавжум жойларидан бирига айланган.
- Класс!1
добавлена 21 августа в 15:30
Мордовия раҳбари Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари ҳақида гапирди
Артем Здуновhttps://ok.ru/profile/599781061412
Унинг сўзларига кўра, бу қўшни давлатлар, жумладан Марказий Осиё бозорларига чиқиш ва кадрлар масаласини ҳал қилишга ёрдам беради.
“Биз сўнгги бир неча йилда 2,5 баравар кенгайдик. Ҳали фойдаланилмаган катта имкониятларимиз бор”, — деди Здунов.
- Класс!1
добавлена 21 августа в 14:30
- Класс!0
загрузка
Показать ещёДополнительная колонка
Правая колонка